Линклар

Икки кунлик ташриф билан Германияга борган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев канцлер Ангела Меркел билан бўлган музокаралар натижасида жами 4 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги шартномаларни имзолади.

Қозоғистон ва Германия ҳукуматлари ўртасида иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорлик қилиш ҳақида элликка яқин шартнома имзоланди.

Шартномалар, асосан, электроника ишлаб чиқариши учун зарур бўлган метал ва минераллар хом ашёсига доир бўлган.

Берлиндаги матбуот анжуманида Меркел Назарбоев билан Жанаўзен воқеалари хусусида ҳам гаплашганини айтиб, воқеа бўйича жиддий текширувлар ўтказиш шартлигини таъкидлади.

7 феврал куни Берлин марказидаги ҳукумат биноси олдига Назарбоев кортежи етиб келган пайтда германиялик фаоллар Манғистау вилоятидаги қонли воқеаларнинг адолатли текширилиши ва мухолифатга нисбатан тазйиқ-таъқибларни бас қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши уюштирдилар.
XS
SM
MD
LG