Линклар

Ўзбеклар тоталитаризм занжирларидан қутулмоғи учун мамлакат ичкарисида фаол мухолифат лозим, деган Ҳақназаров “Оркестрни бир одам бошқаради¸ давлатни эса биргина одам бошқара олмайди” деган фикрни билдирди.

Тошкент Давлат Консерваториясида Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаровнинг “Дирижëрлик маҳорати” деб номланган янги китоби тақдимоти бўлди.

Ўзбеклардан етишиб чиққан илк дирижëрлардан бири бўлган Зоҳид Ҳақназаров ижоди мамлакат классик мусиқа дунëси билан чамбарчас боғлиқ.

Шу билан бирга Зоҳид Ҳақназаров бир зиëли сифатида миллат тақдиридаги бурилиш нуқталарида ўз дунëқарашини дадил билдириб келади.

Ҳақназаров 1988 йилда илк қадамларини қўя бошлаган ўзбек мухолифатчиларининг олдинги сафида эди.

Шу билан бирга Ҳақназаров классик мусиқа билан боғлиқ фаолиятини ҳам самарали давом эттирди.

Ҳақназаров Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги симфоник оркестрни ташкил қилган мусиқачи сифатида тарихга кирди.

Зоҳид Ҳақназаров 1937 йил Тошкентда туғилган.1978 йилда Ўзбекистон халқ артисти¸ 1982 йилда эса профессор унвонини олган. 1984 йилгача Тошкент Давлат консерваториясига раҳбарлик қилган.1969 йили КПССга аъзо бўлган. 1988 йилда Ўзбекистон Бирлик халқ ҳаракатига аъзо бўлиб киради.



Зоҳид ака Ҳақназаров билан китоб тақдимоти куни суҳбатлашдик.

Ўзбеклар тоталитаризм занжирларидан қутулмоғи учун мамлакат ичкарисида фаол мухолифат лозим ¸деган Ҳақназаров “Оркестрни бир одам бошқаради¸ давлатни эса биргина одам бошқара олмайди” деган фикрни билдирди.

Ҳақназаров билан суҳбатни мана бу ерда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG