Линклар

logo-print

ФИФА Ироқ ғалабасини тан олмади


Футбол уюшмалари халқаро федерацияси – ФИФА Ироқ олимпия жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси билан учрашувда майдонга дисквалификация қилинган ўйинчини туширгани учун ироқликлар ғалабасини тортиб олди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтган учрашувда Ироқ 2-0 ҳисобида ғалаба қилган эди. ФИФА Араб Амирликларига 3-0 ҳисобидаги ғалабани берди.

Ўша ўйинда Ироқ жамоаси ҳимоячи Жасим Файсални тушургани панд берди. Файсал аввалги ўйинларда иккита сариқ карточка олган ва амирликлар билан ўйинни қўйиб юбориши лозим бўлган.

Ироқ олимпия жамоаси шунингдек 7600 АҚШ доллари миқдорида жаримага ҳам тортилди.
XS
SM
MD
LG