Линклар

Россия Олий суди Марказий сайлов комиссиясининг мухолифатчи Григорий Явлинскийни президентликка номзод сифатида рўйхатга олмаслик қарорини маъқуллади.

Сайлов комиссияси Явлинский 4 мартга белгиланган Россия президенти сайловида қатнашиш учун тақдим этган имзоларнинг кўпчилиги яроқсиз бўлгани важидан уни рўйхатга олишдан бош тортган эди.

Явлинский чоршанба кунги қарор юзасидан Олий Суд Президиумига беш кун ичида шикоят қилиши мумкин.

4 март кунги сайловда қатнашиш учун беш номзод – амалдаги бош вазир Владимир Путин, Адолатли Россия етакчиси Сергей Миронов, Коммунистлар етакчиси Геннадий Зюганов, Либерал-демократлар раҳбари Владимир Жириновский ва миллиардер Михаил Прохоровлар рўйхатга олинган.
XS
SM
MD
LG