Линклар

logo-print

Эрон дипломати АҚШга таҳдид қилди


Эроннинг Россиядаги элчиси агар Қўшма Штатлар Эронга қарши ҳарбий ҳужум бошласа, Эрон дунёнинг исталган жойида АҚШ ҳарбий кучларига ҳамла қилиш қудратига эга эканини баён қилди.

Интерфакс агентлиги элчи Муҳаммад Ризо Сажжадийнинг Эронга қарши ҳужум Қўшма Штатлар учун “худкушлик” бўлади деган сўзларидан иқтибос келтирди.

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳужум бошлаш режаларини эълон қилмаган бўлсада, Исломий Репсублика ядровий қуролни қўлга киритишга ҳаракат қилса, унга қарши ҳарбий ҳаракат бошлаш вариантини эҳтимолдан соқит ҳам қилгани йўқ.

Интерфакс шунингдек, Эрон элчисининг Россия яқин орада Эронга қурол экспортини тиклаши тўғрисидаги сўзларидан ҳам иқтибос келтирди.

Россия расмийлари бу ҳақда изоҳ берганича йўқ. Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига биноан Эронга ер-ҳаво русумидаги С-300 ракеталарини сотиш режасидан воз кечган.
XS
SM
MD
LG