Линклар

Греция Бош вазири Лукас Пападемоснинг коалицион ҳукумат вакиллари билан учрашуви ҳеч бир натижасиз якунлангани айтилмоқда.

Музокараларда Грециянинг давлат қарзлари билан боғлиқ бўҳрондан чиқиши учун 130 миллиард еврога тенг халқаро ёрдамни олиш учун қўйилган шартларни бажариш масаласи муҳокама қилиниши керак эди. Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси таклиф этган ёрдамсиз Греция март ойида дефолтга юз тутиши мумкин.

Пападемос сешанба куни мазкур масалани ЕИ ва ХВЖ вакиллари билан муҳокама қилиб, қутқарув режасига тегишли ўзгартишлар киритгани хабар қилинган эди.

Режага кўра, энг кам иш ҳаққи ва пенсиялар миқдори 20 фоизга қисқартирилиб, давлат идораларида 15 мингта иш жойи қисқартирилиши кўзда тутилгани айтилмоқда.

Сешанба куни бу чораларга қарши Греция бўйлаб транспорт соҳаси ишчилари иш ташлаб, 20 мингга яқин одам намойишга чиқди.
XS
SM
MD
LG