Линклар

logo-print
БМТ Инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Нави Пиллай халқаро ҳамжамиятни Сурияда тинч аҳолининг “қатлиом қилиниши”ни тўхтатиш учун тезкор чоралар кўришга чақирди.

Сурия ҳукумат кучлари чоршанба куни ҳам президент Башар ал-Ассадга қарши норозиликлар маркази бўлиб қолаётган Ҳомс шаҳрини бомбардимон қилишда давом этди.

Пиллайнинг баёноти Сурия армияси Ҳомсда танк ва артиллерия ҳужумини жадаллаштиргани тўғрисида хабарлар пайдо бўлишига тўғри келди.

Маркази Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг айтишича, Ҳомсда ўққа тутилаётган сунний маҳаллаларда чоршанба куни 47 киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG