Линклар

“Лукойл Оверсиз” ширкатининг 8 феврал куни маълум қилишича, Ўзбекистондаги шўъба корхона бош директори лавозимига Степан Гружий тайинланган.

Айтилишича, Гружий Ўзбекистонга ўтказилишидан аввал “Лукойл Оверсиз” ширкатининг Қозоғистондаги шўъбаси “Қорақудуқ Мунай” корхонасига раҳбарлик қилган.

Россиянинг “Лукойл” ширкати 2001 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият юритиб келади. Ўзбекистон ҳукумати, “Ўзбекнефтегаз” ва “Лукойл” ўртасида 2004 йилда имзоланган Маҳсулотни тақсимлаш шартномаси амал қилади. Шартномага кўра, Ўзбекистондаги бир нечта газ конларини ўзлаштириш ишлари амалга оширилиб келмоқда. Маҳсулотни тақсимлаш шартномасининг муддати 35 йил қилиб белгиланган.

Бундан ташқари “Лукойл” 2006 йилда имзоланган Орол денгизи тубида геология разведка лойиҳаси, 2008 йилда эса Устюрт конларига доир маҳсулотни тақсимлаш шартномаларида манфаатдор томон ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG