Линклар

logo-print
Покистоннинг қавмлар назоратидаги Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида тўрт жанггари ҳалок бўлган.

Покистон жосуслик ҳизмати зарбалар Мироншох шаҳрида жанггарилар яширинган бинога қарата берилганини тасдиқлади.

Зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони тўртдан ҳам кўп бўлиши айтилмоқда.
Сабаби ракеталардан иккитаси қўшни бинога келиб тушган.

Чоршанба куни Мироншох шаҳри яқинидаги Таппи қишлоғида ҳам учувчисиз бошқариладиган учоқлардан зарбалар берилган, ўнлаб жанггари ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
XS
SM
MD
LG