Линклар

Ўтган йил давомида 1 миллиондан зиёд хорижлик сайёҳ Ўзбекистонни зиёрат қилган. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” миллий компанияси маълум қилди.

Ширкатга кўра, Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сонининг ўсиш суръати ўтган йил 2010 йилга қараганда 5,4% ни ташкил этган.

Бугунги кунда республикада 828 та сайёҳлик ташкилоти фаолият юритади, улардан 510 таси туроператорлик фаолиятини олиб боради, 318 таси меҳмонхона хўжалиги ҳисобланади.

“Ўзбектуризм” вакилларига кўра, ўтган йилда Ўзбекистонда сайёҳлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар сони ҳам ошган.

Хусусан, 124 та ташкилотга сайёҳлик хизматларини кўрсатиш учун лицензия берилган, улар асосида 55 та меҳмонхона хўжалиги ташкил этилган.

Чет эллик сайёҳларни жалб этиш учун Ўзбекистон улкан туристик потенциалга эга.

Мамлакат ҳудудида 4 мингдан зиёд архитектура ёдгорликлари мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи зороастризм ва темурийлар даврига оид обидалардир.

Лекин, кўпчилик сайёҳлар Ўзбекистонга бориш қиммат экани, буни устига виза олиш билан боғлиқ мушкулотлари ҳам борлигини айтишади.

Кўпгина давлатлар сайёҳларни кўпроқ жалб этиш учун виза олиш тартибини енгиллаштирган ёки бекор қилган.
XS
SM
MD
LG