Линклар

logo-print
Сурия мухолифати делегацияси пайшанба куни Пекинга сафар қилиб, Хитой ташқи ишлар вазири муовини Чжай Цзюн билан музкара ўтказди.

Хитой ташқи ишлар вазири матбуот вакили Лю Вэймин журналистлар билан учрашув чоғида Пекин ҳукумати бундан буён ҳам Сурия мухолиф гуруҳлари билан мулоқотни давом эттириш истагида эканини айтди.

Ўтган хафта Хитой Сурия президенти Башар ал-Ассад маъмуриятининг намойишчиларни куч билан бостириш сиёсатини қораловчи резолюцияга Россия билан бирга вето қўйган эди.

Россия ва Хитой таклиф қилинган резолюция лойиҳаси "мувозанатсиз" бўлганини айтганлар.

Мазкур ҳужжат рад қилинишидан бир неча соат аввал Сурия қўшинлари Ҳомс шаҳрида камида 55 кишини ўлдиргани хабар қилинганди.
XS
SM
MD
LG