Линклар

logo-print
Россияда президентликка даъвогарлик қилаётган бош вазир Владимир Путиннинг тарафдорлари 23 феврал куни Москвада 200 минг одам иштирокида намойиш ўтказишга тараддуд кўрмоқда.

Бу ҳақда Путиннинг сайловолди штаби вакиллари маълум қилди. Намойишлар “Россияни ҳимоя қиламиз!”, шиори остида ўтади, деди Путин штабига бошчилик қилаётган кинорежиссёр Станислав Говорухин.

Тадбирда нафақат москваликлар, балки Россиянинг бошқа вилоятларидан ҳам одамлар келиши кутилмоқда.

4 феврал куни Москванинг Поклонная гора майдонида Владимир Путинни қўллаб-қуватлаш намойишида шаҳар полициясига кўра, 138 минг одам қатнашган.

Шу куни Россия пойтахтининг Болотная майдонидаги мухолифат намойиши қатнашчилари сони эса, полицияга кўра, 36 мингни ташкил этган.

Мустақил кузатувчилар эса ҳар икки майдонда юз мингдан одам йиғилганини айтишган.
XS
SM
MD
LG