Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:59

Петербургда ўзбеклар дўконини портлатишга уриниш бўлди


4 феврал куни номаълум шахслар Петербургдаги “Тошкент” ўзбеклар дўконини портлатишга уринди.

Безорилар кириш эшигидан ичкарига қарата “коктейл Молотова”, деб номланган қўлбола портловчи моддани улоқтиришиб жиноят жойидан ғойиб бўлишган.

Ҳодиса жойига етиб келган сапëрлар портловчи ускунани зарарсизлантириб олиб чиқиб кетган.. Дўкон хизматчиларидан бирор кишига зарар етмаган.

Жиноят жойига етиб келган полициячилар тафтиш ишларини олиб бормоқда, жиноятчилар қидирувга берилган.
XS
SM
MD
LG