Линклар

logo-print
Чехия парламенти мамлакат президентини умумхалқ сайловлар йўли билан сайлашни кўзда тутувчи конституциявий ўзгаришларни қабул қилди.

Шу пайтгача бу мамлакатда президент парламентда сайланар эди. Чехияда президент 5 йилга сайланади ва икки муддатдан ортиқ бу лавозимда ўтиришга ҳаққи йўқ.

Янги ўзгаришларга мувофиқ, президент умумхалқ сайлов йўли билан сайланади, агар сайловнинг биринчи даврасида номзодларнинг ҳеч бири умумий овозларнинг ярмидан кўпини қозона олмаса иккинчи давра сайловлари ўтказилади.

Янги тартиб бўйича сайловнинг дастлабкиси 2013 йилда бўлади.

Иккинчи муддат президентликда қолаётган Чехия жорий президенти Вацлав Клаус келаси йил давлат раҳбари лавозимини тарк этади.
XS
SM
MD
LG