Линклар

logo-print
Мамлакатдаги мухолиф гуруҳларга кўра, пайшанба кунги ҳужумдаги қурбонлар сони 30 нафардан ошиб қолган.

Лекин, буни мустақил манбаалардан текшириш имконсиз, сабаби Сурия ҳукумати журналистларнинг шаҳарга киришига монеълик қилмоқда.

Суриядан келаётган хабарларга кўра, ҳукумат қўшинлари ракета ва миномётларни ишга солаётир.

Бир миллиондан ортиқ аҳоли яшовчи Ҳомс шаҳри Сурияда 11 ойдан буён президент Башар ал-Ассад режимига қарши давом этаётган норозиликларнинг марказига айланган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўтган март ойида намойишлар бошланганидан бери Сурия қўшинлари 7 мингдан ошиқ оддий одамларни ўлдирганини айтишади.
XS
SM
MD
LG