Линклар


Айтилишича, Гружий Ўзбекистонга ўтказилишидан аввал “Лукойл Оверсиз” ширкатининг Қозоғистондаги шўъбаси “Қорақудуқ Мунай” корхонасига раҳбарлик қилган.

Россиянинг “Лукойл” ширкати 2001 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият юритиб келади. Ўзбекистон ҳукумати, “Ўзбекнефтегаз” ва “Лукойл” ўртасида 2004 йилда имзоланган Маҳсулотни тақсимлаш шартномаси амал қилади. Шартномага кўра, Ўзбекистондаги бир нечта газ конларини ўзлаштириш ишлари амалга оширилиб келмоқда. Маҳсулотни тақсимлаш шартномасининг муддати 35 йил қилиб белгиланган.

Бундан ташқари “Лукойл” 2006 йилда имзоланган Орол денгизи тубида геология разведка лойиҳаси, 2008 йилда эса Устюрт конларига доир маҳсулотни тақсимлаш шартномаларида манфаатдор томон ҳисобланади.

2010 йилнинг кузида "Лукойл" Ўзбекистон газини Хитойга етказиб бериш бўйича Хитойнинг CNPC ширкати билан келишув имзолади.

Маълумотларга кўра, ушбу лойиҳа 2014 йилдан амалга оширилиши мумкин.

"Лукойл" 2018 йилга бориб Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олиш ҳажмини¸ нефт эквивалентида 80 миллион бочкага етказишни режаламоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG