Линклар

logo-print
Тожикистоннинг футбол бўйича миллий терма жамоасига илк бор чет эл фуқароси мураббийлик қиладиган бўлди.

Тожик термасига мураббий этиб тайинланган босниялик 46 яшар Кемал Алиспахич аввал Швейцариянинг “Лозанна” ва Эроннинг “Саба” жамоалари билан ишлаган.

Тожикистон терма жамоаси ўтган йил Япония, Ўзбекистон ва Шимолий Корея жамоаларига кетма-кет ютқизиб, 2014 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичига ўтаолмаган эди.

Тожикистон футбол жамоаси ФИФА жаҳон рейтингида 140-ўринда, осиё рейтингида эса 20-ўриндадир..
XS
SM
MD
LG