Линклар

logo-print
Грецияда етакчи сиёсий партиялар мамлакат халқаро ёрдамларни олишига йўл очувчи иқтисодий чоралар борасида келишувга эришди.

Бу ҳақда Греция бош вазири Лукас Пападимос Европа Марказий банки президенти Марио Драгини хабардор қилган.

Бир неча кун давом этган музокаралар ортидан сиёсий партиялар ойлик-маошлар ва нафақалар миқдорини камайтириш, давлат секторидаги 15 минг иш ўрнини қисқартириш ва бошқа чораларни кўзда тутувчи қутқарув режаси борасида муросага келганлар.

Греция давлат қарзлари билан боғлиқ бўҳрондан чиқиши учун 130 миллиард еврога тенг халқаро ёрдам эвазига қўйилган шартлар эди бу.

Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси таклиф этган ёрдамсиз Греция март ойида дефолтга юз тутиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилаётганди.
XS
SM
MD
LG