Линклар

АҚШ денгиз пиёдалари СС рамзи билан суратга тушди


АҚШ денгиз пиёдалари корпуси Афғонистондаги снайпер бўлимларидан бирининг аскарлари Нацист ССчилари рамзига ўхшаш расм туширлган байроқ олдида суратга тушганини айтмоқда.

Интернетда пайдо бўлган, 2010 йилнинг сентябрида олинган сурат Ҳилманд вилоятининг Сангин туманида туширилгани айтилмоқда.

Денгиз пиёдалари корпуси матбуот вакили подполковник Стюарт Аптон пайшанба куни қилган баёнотида ССчилар рамзининг ишлатилиши номақбул эканини айтиб, бу ҳусусда тегишли чоралар кўрилганини маълум қилди.

У қандай чоралар кўрилганини аниқлаштирмади, лекин суратдаги аскарлар ҳозирда снайперлар бўлимида хизмат қилмаяпти, дея қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG