Линклар

Еврозона давлатлари Грецияни қутқариш масаласини келаси ҳафтага қолдирди


Еврозона молия вазирлари Греция дефолтга учрамаслиги учун молиявий ёрдам кўрсатиш қарорини қабул қилишни 15 февралга қолдирди.

Вазирлар пайшанба куни Брюсселда бўлиб ўтган йиғинда Афина ҳукумати ишлаб чиққан иқтисод режасига шубҳа билдирди. Молия вазирлари йиғинига расилик қилган Люксембург бош вазири Жан-Клод Юнкер ёрдам пулини олиш учун Греция режанинг кўп “жиҳатларини қайта кўриб чиқиши керак”, деди.

Германия Молия вазири Волфганг Шаубле Греция режаси “ёрдам пулига розилик олишга тайёр эмас”, дея таъкидлади.

17 давлатни ўз ичига олувчи еврозона молия вазирлари Брюсселда пайшанба куни, Греция коалицион ҳукумати учрашувидан бир неча соат ўтиб йиғилдилар.

Греция 130 миллиард еврога тенг халқаро ёрдамни ололмаса, март ойида дефолтга учраши мумкин.
XS
SM
MD
LG