Линклар

“Ўзбекистон темир йўллари” Қирғизистон ва Тожикистон айбловларини рад этди


Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистоннинг темир йўллари юкларини ноқонуний тарзда тортиб олаётганлик тўғрисидаги айбловларини рад этмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат ширкати вакили Регнум агентлиги билан суҳбатда Қирғизистон нефт сотувчилари уюшмаси раиси Жумақодир Акенеевнинг Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали ўтаётган вагонларни 2-3 ойлаб тўхтатиб қолаётгани ва бунда нефт маҳсулотларининг 40 фоизини ўзлаштираётганига оид иддаоларини рад этган.

Исми келтирилмаётган ўзбекистонлик темирйўлчи ўз фикрларини “Қирғизистон темир йўллари” ширкатидан бунга оид эътирозлар бўлмагани билан изоҳлаган.
“Ўзбекистон темир йўллари” вакили Тожикистоннинг Ўзбекистон ҳудудида юк вагонлари ушлаб қолинаётганига оид айбловларини ҳам инкор қилган.

Ўтган йилнинг кузида Ўзбекистон ҳудудида Тожикистонга қарашли 300дан орқти юк вагонлари тўхтаб қолгани, икки қўшни республика ўртасида жиддий айтишувларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистон вагонларнинг тўхтаб қолишига 17 ноябр куни “Ғалаба-Амузанг” темир йўл участкасида содир бўлган портлаш сабаб бўлганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG