Линклар

logo-print

Daily Beast: Ўзбекистон энг коррупциялашган давлат


Transparency International ташкилотининг 2011 йилги коррупция индексида 182 мамлакат орасида Ўзбекистон 177-ўринни эгаллаган.

Transparency International ташкилотининг 2011 йилги коррупция индексида 182 мамлакат орасида Ўзбекистон 177-ўринни эгаллаган.

АҚШда чиқадиган Thedailybeast.com нашри Ўзбекистонни дунёнинг энг коррупциялашган давлати, деб топди.

Нуфузли The Newsweek журналининг ҳамкори ҳисобланган Daily Beast агентлиги Сурияда рўй бераётган воқеалар муносабати билан бу давлат дунёнинг энг коррупциялашган режимими, деган саволга жавоб излаш тариқасида 20 давлатни ўз ичига олган рейтингни ишлаб чиқди.

Рейтингда Сурия, Ҳаити, Венесуэла, Чад, Эфиопия, Афғонистон каби давлатлар бор. Улар орасида, Daily Beast агентлигига кўра, Ўзбекистон энг коррупциялашган мамлакат ҳисобланади.

Рейтинг бу мамлакатларда сиёсий ва фуқаровий эркинликлар, матубот эркинлиги ва жамоатчиликнинг коррупцияни қандай қабул қилишига кўра тузилган.
Ўзбекистон бошқа халқаро ташкилотлар тузган рейтингларда ҳам энг коррупциялашган давлатлар қаторидан жой олган. Хусусан, Transparency International ташкилотининг 2011 йилги коррупция индексида 182 мамлакат орасида Ўзбекистон 177-ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG