Линклар

АҚШ президенти Барак Обамани ўлдиришга таҳдид қилганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Улуғбек Қодиров террорчиларга моддий ёрдам берганликда ҳам айбланмоқда.

Алабама штатидаги федерал прокурорлар Қодиров президент Обамани ўлдиришга уриниш йўлида қуроллар ва портловчи моддалар сотиб олганини маълум қилган.

Улуғбек Қодировнинг адвокати Ланс Белл ҳимояси остидаги шахс жума кунга белгиланган маҳкамада ўз айбига иқрор бўлишини баён қилди.

Қодиров ўтган йил 13 июлда Алабама штатининг Бирмингем шаҳри яқинидаги меҳмонхонада ўзини қуроллар сотувчи деб танитган махфий хизмат агентидан автомат сотиб олаётган пайтда қўлга олинган эди.

Қодиров 2009 йилда талабалик визаси билан АҚШга келгани айтилган.

Лекин 2010 йил апрелига қадар бирорта ҳам ўқув даргоҳида қайддан ўтмаганлиги туфайли Улуғбек Қодировнинг визаси ўз кучини йўқотган ва у АҚШ ҳудудида ноқонуний яшаб келган.
XS
SM
MD
LG