Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Багром қамоқхонасини Афғонистон ҳукумати ихтиёрига топширилиши муддатини 9 мартгача узайтирди.

Томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар мазкур қамоқхона назоратини 5 февралда Афғонистон ҳукуматига топшириши лозим эди.

Карзай идораси эълон қилган баёнотда Багром қамоқхонасидаги 600 нафар маҳбус бошқа қамоқхоналарга кўчирилгани¸ аммо бино Афғонистон назоратига ҳали тўлиқ ўтмагани билдирилган.

Афғонистон ҳукумати комиссияси ҳисоботида Багром қамоқхонасида маҳбуслар ечинтириб текширилаётгани ва бир кишилик камераларда сақланаётгани тўғрисида шикоятлар олингани маълум қилинганидан сўнг президент Ҳамид Карзай ушбу қамоқхона назорати Афғонистон ҳукумати ихтиёрига топширилишини талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG