Линклар

Покистон Олий суди Бош вазир апелляциясини рад қилди


Покистон Бош вазир Юсуф Риза Ғилоний.

Покистон Бош вазир Юсуф Риза Ғилоний.

Покистон Олий суди Бош вазир Юсуф Риза Ғилонийнинг “судга ҳурматсизлик” ҳақидаги айблов бўйича апелляциясини рад қилди.

- Бизнинг апелляция рад қилинди. Натижада, 13 феврал куни суд Бош вазир Юсуф Риза Ғилонийга нисбатан судга ҳурматсизлик айблови бўйича қарор чиқаради. Худо хоҳласа, 13 феврал куни у судга боради, деди 10 феврал куни Исломободда журналистлар саволларига жавоб берган Ғилонийнинг адвокати Айтзаз Аҳсан.

Ғилонийга қатор айбловлар, жумладан, коррупцияга алоқадорликда гумонланиб президент Осиф Али Зардорийга қарши бир неча йил олдин очилган жиноий ишни қайта кўтаришни рад қилганлик айби қўйилган.

2 феврал куни Олий суд Зардорий мазкур иш бўйича 13 феврал кунги маҳкамада кўрсатма бериши кераклиги ҳақида қарор чиқарган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, агар ҳакамлар Бош вазир судга ҳурматсизлик кўрсатди¸ деб қарор чиқарса, у олти ойга озодликдан маҳрум этилиши ва давлат идораларида ишлаши тақиқланиши мумкин.

Ҳукумат расмийлари эса Бош вазир дахлсизлик мақомига эга эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG