Линклар

“Air Astana” ширкати 2012 йил ўртасидан бошлаб Остона-Тошкент-Остона йўналиши бўйича самолётлар парвозини йўлга қўйишни режаламоқда.

“Air Astana”га қарашли Бразилияда ишлаб чиқарилган “Embraer E-190” русумидаги самолёт Остонадан Тошкентга ҳафтасига икки марта парвоз қилади.

Ҳозирда “Embraer E-190” ва Европада ишланган “Airbus 320” русумидаги самолётлар Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан Тошкентга ҳафтасига тўрт марта учмоқда.

Жорий йилда Алмати-Тошкент-Алмати йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига бештага етказиш режаланган.

12.уз ахборот портали хабарига кўра, Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасида ҳафтасига 12та парвоз йўлга қўйилган.

Бешта рейсни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатига қарашли самолётлар амалга оширмоқда.

Ўзбекистон самолётлари Остонага ҳафтасига икки марта учмоқда.
XS
SM
MD
LG