Линклар

Тошкент автосалонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган автомобил харидорларидан 2012 йилги коммунал хизмат ҳаққининг тўланганини тасдиқловчи квитанциялар талаб қилинмоқда.

Тошкентдаги автомобил дўконлари харидорлар йил охиригача коммунал тўловлар тўлангани ҳақидаги маълумотни тақдим қилмаса¸ уларга машина сотилмаслигини айтмоқда.

Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган Шоира Содиқбекова ўғлига автомобил харид қилиш учун Тошкентдаги "Роҳат" автомобил дўконига борганини айтар экан, худди шундай ҳолатга рўпарў бўлганинпи айтади:

- Кеча "Роҳат"га борган эдим. Машина олиш масаласида. Директори билан учрашдим. Унинг айтишича, уларга шундай буйруқ бўлган экан. Мажлис қилиб коммунал тўловлардан қарзи бор одамларга машина сотишни тақиқлаш ҳақида айтишган экан. Солиқдан қарзи йўқлиги ҳақида справка, коммунал тўловлар тўлангани ҳақидаги справка бўлмаса машина сотилмайди экан. Менга шундай деб айтишди, дейди Шоира Содиқбекова.

Озодлик бу маълумотни тасдиқлаш учун Тошкентдаги "Пойтахтавтосавдо" масъулияти чекланган жамиятнинг автодўконларидан бирига қўнғироқ қилди. Ўзини таништирмаган дўкон сотувчиси ҳақиқатан ҳам шундай оғзаки фармойиш бўлганини тасдиқлади:

- Коммунал тўловлар бир йилга тўлангани ҳақида справка бўлиши керак. Кейин бунга бир оз предоплата ҳам бўлиши керак. Мошина олишингиз учун шунақа справкалар бўлиши керак, деди автосалон сотувчиси.

Бундан сал аввал пойтахтдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларига коммунал тўловлар ҳақидаги маълумотни тақдим қилганидан сўнг қўл остидаги ишчиларга маош бериш ҳақида топшириқ бўлган эди.

Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган Абдураҳмон Содиқовнинг айтишича, бюджетдаги камомадни тўлдириш учун ҳозир ҳамма ташкилотларга коммунал тўловлар тўлангани ҳақидаги маълумотларни олгандан сўнг, маош бериш топшириғи юклатилган:

- Мени хотиним касалхонада ишлайди. Маош олиш учун коммунал тўловлардан қарздорлиги йўқ ҳақидаги қоғозни кўрсатиши шарт экан. Агар кўрсатмаса ойлик бермас экан. Ўзим ЖЭКка бориб унга шунақа қоғоз олиб келдим. Хотинимнинг айтишича, раҳбар ходимлар эса бир йиллик коммунал тўловни олдиндан тўлаб қўйишга мажбур қилинаётган экан,- дейди тошкентлик Абдураҳмон Содиқов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG