Линклар

logo-print

Сурия: Алеппо шаҳрида ўнлаб одам портлаш қурбони бўлди


Алеппо шаҳридаги портлаш содир этилган жой, 2012 йил 10 феврал.

Алеппо шаҳридаги портлаш содир этилган жой, 2012 йил 10 феврал.

Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида камида 25 киши нобуд бўлди, 175 одам яраланди.

Сурия телевидениеси хабарига кўра, 10 феврал кунги ҳужум шаҳардаги Сурия ҳарбийлари ва хавфсизлик хизмати жойлашган биноларга қарши уюштирилган.

Давлат телевидениеси ҳужум учун “қуролли террорчи гуруҳлар”ни айблади.

Ҳукуматга қарши фаоллар Алеппо шаҳрида учта портлаш рўй бергани, иккитаси портлаш хавфсизлик кучлари базаларига қарши содир этилганини маълум қилди.

Алеппо шаҳри президент Башар Ал-Ассад режимига қарши ўтган йил март ойида оммавий норозиликлар бошланганидан бери шу пайтгача тинч шаҳар эди.

Айни пайтда, Сурия ҳукумати танклари Ассад режимига қуролли қаршилик кўрсатаётган мухолифат гуруҳлари норозилигини бостириш учун жума куни Хомс шаҳридаги мавзеларга бостириб кирди.

Армия қисмлари мухолифат кучларига қарши ҳужумни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG