Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:16

Олтин тухум қиладиган парваришсиз товуқ?


Ўзбек мардикори пайшанба куни Россиянинг биринчи канали кечки дастурининг салбий қаҳрамонига айланди. Худди Чехов ҳикоясидаги “Ëвуз ниятли киши” каби. Россиянинг Калининград вилоятида ишлаëтган самарқандлик меҳнат мухожири Ëрқин Тиллаев уруш ветеранини тунаганлик ва калтаклаганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Биринчи каналдаги “Пусть говорят" дастури да ана шу ҳолат Россия жамоатчилиги вакиллари ва Дума депутатлари иштирокида бир соат мобайнида муҳокама қилинди.

Навбатдаги "Қурултой" давра суҳбатини "Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мухожирлари манфаатларини қўрувчи тизимларни қачон ташкил этади?"¸ деган савол устига қурдик.

Бундай ташкилотлар қўшни Тожикистон ва Қирғизистонда мавжуд.

Давра суҳбати қатнашчилари назарида¸ Саудия Арабистони учуун Ҳаж вазирлиги қанча муҳим бўлса¸ Ўзбекистон учун Меҳнат муҳожирлари вазирлиги шу қадар зарур ва муҳим.

Ўзбек мардикори пайшанба куни Россиянинг Биринчи канали кечки дастурининг салбий қаҳрамонига айланди. Худди Чехов ҳикоясидаги “Ëвуз ниятли киши” каби.

Россиянинг Калининград вилоятида ишлаëтган самарқандлик меҳнат муҳожири Ëрқин Тиллаев уруш ветеранини тунаганлик ва калтаклаганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Биринчи каналдаги “Пусть говорят дастури” да ана шу воқеа Россия жамоатчилиги вакиллари ва Дума депутатлари иштирокида бир соат мобайнида муҳокама қилинди.

Гумондор сифатида ҳибсда қолаëтган Ëрқин Тиллаевнинг онаси ва яқинлари Самарқанддан махсус келиб кўрсатувда иштирок қилишди.

Улар кўрсатувда иштирок қилаëтган рус жамоатчилиги вакиллари оëқларига йиқилиб¸ боламиз айбсиз дея йиғлаб ëлборишди.

Москва эса кўз ëшларга ишонмайди. Унга далил¸ исбот¸ кучли адвокатлар¸ ҳимоя қилувчи ташкилотлар керак.

Дастурда Москвадаги ўзбек диаспорасига оид иккита ташкилот вакили иштирок этди.

Биринчиси Умумроссия ўзбеклар ташкилоти раҳбари Иброҳим Худойбердиев.

Яна бири эса Ўзбек юртдошларининг “Ватандош” ташкилоти раҳбари Усмон ака Баротов.

Кўрсатув охирида сўз олган “Умумросисия ўзбеклар ташкилоти” раҳбари Иброҳим Худойбердиев ўзбекистонни бойитаëтган туганмас хазина сифатида кўриладиган ўзбек муҳожири Россиядаги энг камбағал¸ энг ғариб ва энг камситилган қатлам эканини ташвиш билан гапирди.

Озодлик билан суҳбатда Иброҳим ака “Пусть говорят дастури” салбий қахрамонига айланган ўзбек мардикорига ҳуқуқий ëрдам кўрсатаëтганини айтди.

Шунингдек “Қурултой”эшиттиришида Россиядаги ўзбек юртдошларининг “Ватандош” ташкилоти раҳбари Усмон ака Баротов иштирок этди.

Баротовга кўра¸ агар ўзбек мардикорини ўзбек давлати ҳимоя қилса¸ уларнинг Ўзбекистонга юбораëтган пули икки марта ортади.

Ўзбекистон ҳукумати мигрантларга оид ташкилот тузиши керак деган таклифни илгари сураëттган Ўзбекистон “Бирлик” партияси марказий кенгаши азоси Анвар Усмонов ўзбек дипломатик идораларининг ўзбекларни ҳимоя қилиш бўйича бирор иш қилмаëтганидан ташвиш билдирди.

Россия Биринчи каналининг Ўзбекистондаги минглаб телетомашибинларидан бири Жиззахдаги олийгоҳ ўқитувчиси Бобур домла пахта¸ олтин¸ газдан келадиган пул баробарида мамлакат хазинасига кирим қиладиган ўзбек мардикорининг Ўзбекистон ичида ҳам моли талон бўлаëтганидан ташвиш билдирди.

"Қурултой"ни тўла ҳолда мана бу ерда тинглай оласиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:19 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG