Линклар

Исроилда радар синови ўтказилди


Исроилнинг ракеталарга қарши қўлланиладиган "Arrow" баллистик ракетаси.

Исроилнинг ракеталарга қарши қўлланиладиган "Arrow" баллистик ракетаси.

Исроил Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг муҳим қисми синовдан муваффақиятли ўтганини маълум қилди.

АҚШ билан бирга ўтказилган ҳарбий машқларда “Arrow” номли ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг янгиланган радари синовдан муваффақиятли ўтган.

Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда тизим нишонни белгилагани ва Исроилга таҳдид солаётган “баллистик ракета ҳақидаги маълумотларни” ракеталарни нишонга олиш марказига жўнатгани билдирилган.

“Arrow” тизими Эрондан келиши эҳтимоли бўлган ракеталарни уриб тушириш мақсадида яратилган.
XS
SM
MD
LG