Линклар

logo-print

Европада юзлаб одам совуқдан нобуд бўлди


Босния ва Герцоговинанинг Сараево шаҳри, 2012 йил 6 феврал.

Босния ва Герцоговинанинг Сараево шаҳри, 2012 йил 6 феврал.

Руминияда қалин қор ёққани ва қаҳратон совуқдан 13 киши қотиб ўлди. Мамлакат жануби-шарқида ундан кўп одам ўлгани тахмин қилинмоқда.

Сербия, Босния, Черногория ва Хорватияда ҳам қалин қор ёғди.

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетгани транспорт қатнови тўхтаб қолиши ҳамда озиқ-овқат ва ёнилғи нархлари кўтарилишига сабаб бўлди.

Ҳафта охирида Молдовада ҳаво ҳарорати Целзий ўлчови бўйича – 31 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Жумага ўтар кечаси Полшада яна беш киши қаҳратон совуқдан ўлди. Бу билан Полшадаги қаҳратон қурбонлари сони 82 кишига етди.
XS
SM
MD
LG