Линклар

Афғонистон жанубида рўй берган портлаш оқибатида беш нафар полиция ходими ҳалок бўлди.

Ўрузгон вилояти ҳокими ўринбосари Хожи Хубираҳимнинг Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлигига маълум қилишича, Чанарту туманидаги портлаш патрул назоратини ўтаётган полиция машинаси минани босган пайтда рўй берган.

Ҳоким ўринбосарига кўра, портлаш пайтида тинч аҳолидан бир киши яраланган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG