Линклар

logo-print

Франция элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди


Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готе 10 феврал куни Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Франция алоқаларни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Рамий маълумотларга кўра, 2011 йилда Ўзбекистон ва Франция ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 354 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу 2010 йилги кўрсаткичга нисбатан икки баробардан кўп.

Учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасида дипломатик алоқалар ўтнатилганига 20 йил тўлиши муносабати билан режаланган тадбирларга қандай тайёргарлик кўрилаётгани билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG