Линклар

Россия элчиси: Президент сайлови Ўзбекистонда муддатидан олдин ўтади


Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев Россия президенти лавозими учун сайлов Ўзбекистоннинг еттита шаҳрида муддатидан олдин ўтказилишини маълум қилди.

Ўзбекистон оммавий ахборот вотиталари журналистлари билан учрашувда элчи Тюрденев 19 феврал куни Зарафшон, Навоий ва Самарқанд, 25 феврал куни Фарғона ва 26 феврал куни Андижон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида муддатидан олдин овоз бериш режаланганини маълум қилди.

Россияда президент сайлови 4 март куни ўтказилади.

Шу куни Тошкентдаги Россия элчихонаси биносида жойлашган 5485-сайлов участкаси маҳаллий вақт билан 08:00дан 20:00гача Россия фуқаролари овоз беришлари учун очиқ бўлади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозир Ўзбекистонда Россиянинг қарийб 41 минг фуқароси яшамоқда.
XS
SM
MD
LG