Линклар

logo-print

Сурия армияси генерали суиқасд қурбони бўлди


Сурия давлат телевидениеси қуролли шахслар пойтахт Дамашқда армия генералига суиқасд уюштирганини хабар қилди.

SANA ахборот агентлиги жонига қасд қилинган генерал Исса Ал-Хавли эканини, айни пайтда, у ҳарбий госпитал директори ва шифокор эканини билдирди.

Ассосиэйтед ахборот агентлиги бу ўтган йил март ойида президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий ғалаёнлар бошланганидан бери Сурия армияси генералига қарши уюштирилган биринчи суиқасд эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG