Линклар

logo-print
Ироқ Ички ишлар вазири ўринбосари Ироқдаги жиҳодчилар президент Башар Ал-Ассад режимига қарши курашиш учун Сурияга кетаётганини маълум қилди.

Аднан Ал-Ассади Франс пресс ахборот агентлигига “бизда ироқлик бир қанча жиҳодчилар Сурияга жўнаб кетгани тўғрисида маълумотлар бор”, деди.

Вазир ўринбосари Ироқдан Сурияга қуроллар контрабандаси ҳам давом этаётганини билдирди.

Ироқ Ички ишлар вазири ўринбосарига кўра, ҳозир Ироқда битта “Калашников” автоматининг нархи 100-200 доллардан 1000-1500 долларга кўтарилиб кетган.
XS
SM
MD
LG