Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:14

Туркманистонда овоз бериш ниҳоясига етди


Туркманистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 20.00 гача сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 96 фоиздан кўпроғи овоз берган.

Туркманистон қонунчилиги мувофиқ, агар рўйхатга олинган қарийб 3 миллион сайловчининг 50 фоиздан кўпроғи сайлов участкасига келиб, овоз берса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.

Бугун маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8.00 да Туркманистон бўйлаб 2278 сайлов участкаси овоз бериш учун очилганди. Туркманистонликлар хорижий давлатларда очилган 29 сайлов участкасида ҳам овоз бердилар.

Сайловчилар олти нафари жамоатчилик ташкилотлари, икки нафари фуқароларнинг ташаббус гуруҳлари томонидан кўрсатилган саккиз номзоддан бирига ўз овозини бердилар.

Президентлик лавозимига иқтидордаги давлат раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов, Дошҳовуз вилоят ҳокимининг ўринбосари Режеп Бозоров, “Туркменгаз” давлат концернига қарашли “Маригазчиқариш” бошқармаси бошлиғи Қақагелди Абдиллаев, “Туркменнебит” давлат концернига қарашли “Небитгаздуйплиабатлайиш” трести бошқарувчиси Ғурбанмаммет Мўлланиязов, сув хўжалиги вазири Аннагелди Язмирадов, Туркманистон қурилиш вазирлигига қарашли “Лебапгурлушиқ” ишлаб чиқариш бирлашмаси бошлиғи Эсендурди Ғайипов, Геоктепе тўқимачилик фабрикаси директории Сапармират Ботиров ҳамда энергетика ва саноат вазири Ёрмуҳаммет Ўразғулиевлар номзоди кўрсатилган.

Таҳлилчилар аксарияти давлат корхоналарида хизмат қилувчи бу номзодлар орасида Қурбонқули Бердимуҳаммедов осонлик билан ғалабага эришиши мумкинлигигини тахмин қилмоқдалар.

Президентлик сайловида ғалабага эришиш учун номзод бугун сайловда иштирок этган туркманистонликларнинг ярмидан кўпроқ овозини қозониши лозим бўлади.

Туркманистондаги президентлик сайловларини 2340 нафар маҳаллий кузатувчи ва МДҲ мамлакатларидан келган 63 нафар кузатувчи кузатиб борди. ЕХҲТ эса бу галги сайловларга ўзининг махсус кузатувчилар миссиясини юбормаган.

Туркманистондаги сайлов қонунчилигига кўра, МСК сайлов ўтганидан кейин уч кун ичида натижаларни чиқариши ва бир ҳафтага қолмасдан бу натижаларни эълон қилиши керак.

Якшанбага белгиланган президентлик сайлови муносабати билан Туркманистон расмийлари 8 феврал куни қўшни давлатлар билан чегараларини ёпган, чегаралар 15 феврал куни қайта очилиши эълон қилинганди.

Туркманистонда сўнгги марта президентлик сайлови 2007 йил 11 февралида ўтказилганди. Алтернатив экани даъво қилинмиш бу сайловда марҳум президент Сапармурод Ниёзовнинг вориси Қурбонқули Бердимуҳаммедов 90 фоиз овоз билан ғалаба қозонганди.
XS
SM
MD
LG