Линклар

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси маҳаллий вақт билан соат 18.00 гача сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 92,82 фоизи овоз бериб бўлганини маълум қилди.

Туркманистон қонунларига мувофиқ, агар рўйхатга олинган сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи овоз берса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.

Сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпи қўллаб-қувватлаган номзод президент лавозимини эгаллайди.

Туркманистонда 2278та сайлов участкаси маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8.00да овоз бериш учун очилди.

Президентлик лавозимига иқтидордаги давлат раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедовдан ташқари яна етти номзод даъвогарлик қилмоқда.

Бироқ таҳлилчилар Қурбонқули Бердимуҳаммедов турли давлат корхоналарига раҳбарлик қилаётган бу номзодлар устидан осонлик билан ғалаба қозонади деган фикрда.

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, президент сайловида қарийб 3 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.

Туркманистонликлар хорижий давлатларда очилган 29та сайлов участкасида ҳам овоз бериш имкониятига эга.

Туркманистонда сўнгги бор 2007 йил 11 февралда ўтказилган президент сайловида марҳум президент Сапармурод Ниёзовнинг вориси Қурбонқули Бердимуҳаммедов сайловчиларнинг 90 фоиз овозини олиб ғалаба қозонган эди.
XS
SM
MD
LG