Линклар

logo-print
Араб Лигасига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг 12 феврал куни Қоҳира шаҳрида бошланадиган йиғилишида Суриядаги зўравонликларга чек қўйиш масаласи муҳокама этилади.

Мазкур йиғилиш Сурияда вазият мураккаблашаётган ва зўравонликлар қўшни Ливанга ҳам қисман ёйила бошлаган бир пайтда ўтмоқда.

Шанба куни Сурия давлат телевидениеси армия генерали Исса Ал-Хавли қуролли шахслар Дамашқда уюштирган суиқасд қурбони бўлганини хабар қилди.

Бу ўтган йил март ойида президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий ғалаёнлар бошланганидан бери Сурия армияси генералига қарши уюштирилган биринчи суиқасд экани айтилмоқда.

Жума куни Алеппо шаҳрида амалга оширилган худкуш ҳужум оқибатила 28 киши нобуд бўлди, 200дан ортиқ одам яраланди.

Айни пайтда, Ироқ Ички ишлар вазири ўринбосари Аднан Ал-Ассади Ироқдаги жиҳодчилар президент Башар Ал-Ассад режимига қарши курашиш учун Сурияга кетаётганини маълум қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 4 феврал кунги йиғилишида Сурия президенти Башар Ал-Ассадни истефога чиқишга чақирувчи резолюция лойиҳасига Россия ва Хитой вето қўйди.
XS
SM
MD
LG