Линклар

Америкалик машҳур қўшиқчи Уитни Ҳюстон 11 феврал куни Лос Анжелес шаҳридаги Беверли Хилтон меҳмонхонасида 48 ёшида вафот этди.

АҚШ полицияси унинг ўлимида “жиноят аломатлари аниқланмагани”ни билдирди.

Ҳюстон ўлгани маълум бўлганидан сўнг унинг қўшиқларини севган одамлар Беверли Хилтон меҳмонхонаси олдиган шам ва гуллар кўтариб келди.

Қўшиқчининг меҳмонхона олдига келган мухлисларидан бири Монет Митчел Ҳюстоннинг вафоти санъат оламида бир юлдуз сўнгганини англатишини айтди.

- Унинг вафоти мени ларзага солди. У ҳамма замонларда энг машҳур қўшиқчилардан бири бўлиб келган эди. Мен унинг қўшиқларини жажжи қизчалик пайтимдан бери тинглаб келаман. Унинг ўлганига ишонгим келмайди. Мен у ва унинг оиласи учун ибодат қиламан., - деди Монет Митчел.

Уитни Ҳюстоннинг ўлими якшанба куни Лос Анжелес шаҳрида ўтиши режаланган мусиқа соҳасидаги “Грэмми” мукофотлари топиширилиши маросимига соя солиши айтилмоқда. Боиси тантанали маросимда Ҳюстон ҳам иштирок этиши керак эди.

Ҳюстонни “дунёдаги энг буюк поп қўшиқчиси” деб атаган “Грэмми” ташкилотчилари раҳбари Нейл Портнов ўттиз йиллик ижодий фаолияти давомида у бой ижодий мерос қолдирганини таъкидлади.

Ню Жерсида туғилиб ўсган Уитни Ҳюстон илк қўшиқларини аввал черковда, кейинроқ Ню Йоркдаги тунги клубларда куйлаган.

80-90-йилларда дунёдаги энг машҳур аёл қўшиқчилардан бирига айланган Ҳюстон ажойиб қўшиқлари учун қатор мукофотларга сазовор бўлган.

Кейинроқ гиёҳвандликка ружу қўйгани ва қўшиқчи Бобби Браун билан қурган оилавий ҳаёти кўнгилдагидек бўлмагани унинг обрўсига путур етказган. Ниҳоят 2007 йилда Ҳюстон Браун билан ажрашган.

Уитни Ҳюстон куйлаган "How Will I Know”, "Saving All My Love" ва "I Will Always Love You" номли қўшиқлар миллионлаб мусиқа шайдолари қалбидан жой олган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG