Линклар

Россиянинг “ЮТэйр” (UTair Aviation) авиаширкати халқаро парвозлар кўламини кенгайтириш мақсадида 2012 йил 10 февралдан бошлаб Москванинг Внуково аэропортидан Фарғона шаҳрига янги рейс очди.

Буни авиаширкат ўз Интернет сайтида хабар қилди.

Москва-Фарғона-Москва йўналиши бўйича парвозни “Боинг 737-800” русумидаги самолёт ҳафтанинг жума кунлари амалга оширади.

Авиаширкат хабарига кўра, Москва вақти билан 09:30да Ўзбекистон томон парвоз қилган самолёт Фарғонага маҳаллий вақт билан 16:20да қўнади.

Энг арзон тариф бўйича бир томонга йўл чиптаси нархи 8 минг 760 рублни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG