Линклар

Туркия учқичлари Ироқ шимолидаги курд жанггариларига қарашли базаларни бомбардимон қилди.

Турк ҳарбийлари эълон қилган баёнотга кўра, жанговор учқичлар шанба куни кечқурун Зап ва Хакурк минтақасидаги жанггарилар яширингани тахмин қилинган ғорлар ва бошқа жойларга ҳужум қилган.

Ҳужумдан сўнг учқичлар талафотсиз базага қайтган.

Сўнгги ойларда Туркия ҳарбийлари ва Курдистон ишчилар партияси (ПКК) жанггарилари ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олди.

Мустақил курд давлати барпо этишни мақсад қилган ПКК жанггарилари 1984 йилдан бери олиб бораётган қуролли тўқнашувлар 45 минг одам ҳаётига зомин бўлди.
XS
SM
MD
LG