Линклар

Афғонистондаги вертолёт ҳалокатида тўрт тожикистонлик нобуд бўлди


Афғонистоннинг Вардак шаҳри яқинида ҳалокатга учраган НАТО вертолёти, 2010 йил 23 март.

Афғонистоннинг Вардак шаҳри яқинида ҳалокатга учраган НАТО вертолёти, 2010 йил 23 март.

Афғонистон шимолида юк ташувчи вертолёт ерга қулагани оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Забул вилояти ҳокими Муҳаммаджон Расулёр Озодликка шанба куни вилоятда рўй берган вертолёт ҳалокатида Тожикистон фуқароси бўлган уч эркак ва бир аёл нобуд бўлганини айтди.

- Шинкай туманидаги базадан ҳавога кўтарилган вертолёт ёмон об-ҳаво шароити ва техник нуқсон сабабли ҳалокатга учради. Воқеада тўрт киши, жумладан, экипажнинг икки аъзоси нобуд бўлди, - деди Забул вилояти ҳокими.

Унга кўра, улар шартнома асосида НАТО юкларини ташиш билан шуғулланган “Supreme Food” номли ширкат учун ишлаганлар.

Вилоят ҳокими вертолёт ерга қулаган пайтда минтақада қуролли тўқнашувлар бўлмаганини айтди.

Ҳозирда ҳалокат сабабалари ўрганилмоқда.

Ўтган йил “Pamir Air” ширкатига қарашли самолёт Афғонистонда ҳалокатга учрагани оқибатида тожикистонлик икки учувчи нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG