Линклар

logo-print
Греция парламенти 130 миллиард евролик ёрдам кўрсатиш учун Европа Иттифоқи қўйган шартларга рози бўлиш ёки рози бўлмаслик масаласини муҳокама қилмоқда.

Бош вазир Лукас Пападемос давлат ҳаражатларини қисқартириш ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинмаса, мамлакат дефолтга учраши ва бу фожиали оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ҳужжат қабул қилиниши учун мамлакатни бошқараётган коалиция парламентда етарли овозга эга экани айтилмоқда.

Беш йилдан бери иқтисодий чўкиш кузатилаётган Грецияда ҳукуматнинг янги ислоҳотлар дастури халқ норозилигига сабаб бўлмоқда.

Айниқса, Афинада минглаб фуқаро энг кам иш ҳақини 22 фоизга камайтиришни ҳам ўз ичига олган ислоҳотлар дастурига қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG