Линклар

Президент Каримов: қизлар орасида спортчилар кўпаймоқда


Президент Каримов қизларни спортга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Президент Каримов қизларни спортга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов болаларни 3-5 ёшидан бошлаб спортга жалб қилиш кераклигини таъкидлади.

Оқсаройда бўлиб ўтган болалар спортини ривожлантиришга оид йиғилишда гапирган президент Каримовга кўра, “Айни шу даврда ҳар бир боланинг характери шакллана бошлайди”.

Кейинги пайтда қизларни спортга жалб қилишга эътибор қаратаётган Ислом Каримов ушбу йиғилишда ҳам қизлар спортига алоҳида тўхталди.

Президент келтирган маълумотларга кўра, сўнгги уч йил давомида қиз болалар ўртасида спорт билан шуғулланувчилар 24,1 фоиздан 31,4 фоизга ошган.

Ўтган йили мамлакат бўйича 214 та спорт объекти, жумладан, 19 та сузиш ҳавзаси қуриб, фойдаланишга топширилган.
XS
SM
MD
LG