Линклар

Греция парламенти ислоҳотлар дастурини қабул қилди


Грецияда бир неча кундирки янги ислоҳатларга қарши намойишлар давом этмоқда.

Грецияда бир неча кундирки янги ислоҳатларга қарши намойишлар давом этмоқда.

Бугун тунда Греция парламенти 130 миллиард евролик ёрдам кўрсатиш учун Европа Иттифоқи қўйган шартлардан келиб чиққан ислоҳатлар дастурини қабул қилди.

Янги дастурга мувофиқ ҳукуматнинг бешта хизматидан бири қисқартирилади ва ойлик маошлар ҳам камайтирилади.

Молиявий бўҳронга қарши ушбу дастур эвазига Греция эндиликда Европа Иттифоқининг 130 миллиард еврога тенг халқаро ёрдамини олишга эришиши мумкин.

Якшанба куни Афинада янги ислоҳатларга қарши бўлиб ўтган намойишлар чоғида 80 дан зиёд киши, жумладан, 30 полициячи жароҳатланди.

Юз мингдан зиёд киши иштирок этган ушбу намойишлар пайти йигирмадан зиёд намойишчи ҳибсга олинди. Камида 10 та бино, жумладан, кинотеатр, банк ва кафеларга ўт қўйилди.
XS
SM
MD
LG