Линклар

Ўзбек ёшларини муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш жараёни бошланди.

Президент фармонига кўра, ҳарбий хизматга чақирув феврал –март ойларида, хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни бўшатиш эса, март-апрел ойларида амалга оширилади.

Расмий маълумотларга кўра, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар сони 2005-2011 йиллар давомида 68,7 фоиздан 80,6 фоизга кўтарилган бўлиб, ҳар йили 35-36 минг ёшлар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларида 48 минг нафар атрофида ҳарбий хизматчи борлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG