Линклар

logo-print
Якшанба куни Туркманистонда ўтказилган президент сайловида сайловчиларнинг 96,28 фоизи сайловда иштирок этди.

AFP маълумотига кўра, сайлов байрамона руҳда ўтказилган, сайлов участкаларида миллий мусиқалар янграб турган. Ҳатто фаол сайловчиларга совғалар ҳам берилган.

Сайловда жами саккиз номзод иштирок этди.

Таҳлилчилар амалдаги президент Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг сайловда осонликча ғалабага эришишини айтмоқдалар.

Туркманистондаги президентлик сайловини 2340 нафар маҳаллий кузатувчи ва МДҲ мамлакатларидан келган 63 нафар кузатувчи кузатиб борди.

ЕХҲТ эса бу галги сайловларга ўзининг махсус кузатувчилар миссиясини юбормади.
XS
SM
MD
LG