Линклар

“Хоразм шакар” қўшма корхонаси ишлаб чиқариш қувватини яна 90 минг тоннагача оширишни режалаштирмоқда.

Uzreport.com сайти маълумотига кўра, корхона ўз маблағи ҳисобидан 2012-2013 йиллар мобайнида 7,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги янги техник ускуналарни харид қилади.

Янги лойиҳа амалга ошгач завод йилига 390 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистонда шакар тақчиллиги кузатилиб, маҳсулот нархи кўтарилиб кетган эди.

1998 йилда ишга туширилган “Хоразм шакар” заводи 2002 йилдан буён “Ўзбекистон-Австрия-АҚШ” қўшма корхонаси сифатида шакарқамиш хомашёси ишлаб чиқаришга ўтказилган.

Мазкур қўшма корхона 2016 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан озод қилинган.

2013-2015 йиллар даомида “Хоразм шакар” 4 миллион доллар миқдоридаги лойиҳага кўра, крахмал-шинни комбинатини қуришни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG