Линклар

logo-print

Араб Лигаси: Сурияга БМТ тинчликпарварларини киритиш лозим


Сурияда ўн бир ойдирки қон тўкилишлари давом этмоқда.

Сурияда ўн бир ойдирки қон тўкилишлари давом этмоқда.

Араб Лигаси БМТни Сурияда ўн бир ойдан буён давом этаётган қон тўкилишларини тўхтатиш учун ўз тинчликпарвар кучларини жўнатишга чақирди.

Кеча Қоҳирада Араб Лигасига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Сурия мухолифатини бирлашишга чақириб, уларнинг Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиш йўлидаги ҳаракатларини қўллашини маълум қилди.

Сурия ҳукумати Араб Лигаси ҳаракатларини "Сурия барқарорлиги ва ҳавфсизлигига қарши ғаразли фаолият" сифатида баҳоламоқда.

Тунис ҳукумати "Сурия дўстлари"и гуруҳи, жумладан Араб давлатлари иштирокидаги биринчи йиғилиш 24 февралга белгиланганини маълум қилди.

БМТ маълумотига кўра, Саудия Арабистони ҳам Сурия бўйича баёнот эълон қилган.

Ушбу ҳужжат Россия ва Хитой вето қўйган Башар Ал-Ассадни истефога чиқишга чақирувчи резолюция лойиҳасига ўхшаш мазмунда экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG